Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари Олмаотада бир қатор масалаларни муҳокама қилди

    Олмаотада Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари умумий энергия бозорларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва саноат кооперацияси масалаларини муҳокама қилишди.

    Учрашув кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди: унда ташкилотга аъзо бешта давлат ҳукумат раҳбарларидан ташқари Ўзбекистон (мамлакат ташкилотда кузатувчи мақомига эга) ва Куба ҳукумати раҳбарлари (у йиғилишда видеоалоқа орқали иштирок этди) ҳам иштирок этди.

    Евроосиё иқтисодий иттифоқида озиқ-овқат нархларининг ошиши барча мамлакатлар ҳукуматларини жуда хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазирлар айтиб ўтишди.

    Етказиб берувчи мамлакатлардаги совуқ об-ҳаво ва ҳосил етишмовчилиги, транспорт ва логистика йўналишларининг ўзгариши бешта давлатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.

    Беларусь ҳукумати раҳбари Роман Головченко ҳам эътиборни озиқ-овқатга, аниқроғи Шимол-Жануб, Ғарб-Шарқ етказиб бериш йўналишларига қаратди.

    Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин ўз нутқида Евроосиё иқтисодий иттифоқи барқарорлигига оид салбий прогнозлар амалга ошмаганини айтди. Ўтган йилнинг январь-ноябрь ойлари оралиғида ялпи ички маҳсулотнинг қисқариши атиги 1,2 фоизни ташкил этган бўлса, саноат ишлаб чиқариши ўтган йилги даражада деярли сақланиб қолди ва 1,5 триллион доллардан ошди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5 фоиздан ортди, қурилиш ишлари ҳажми 5,5 фоизга ошди. Унинг сўзларига кўра, тоғ-кон саноати ва асосий капиталга инвестицияларда яхши натижалар кузатилмоқда.

    Учрашув якунлари бўйича ҳукумат раҳбарлари Евроосиё интеграциясини янада ривожлантириш бўйича ҳужжатлар пактини имзоладилар, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates