Евроосиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

    Инвестициялар 7 апрел 2021 517

    Жорий йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Николай Подгузов бошчилигидаги Банк делегациясини қабул қилди.

    Учрашув чоғида томонлар ЕОТБни Ўзбекистондаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга жалб этишни назарда тутган ҳолда икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

    Н.Подгузов Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди ва ЕОТБнинг Республикадаги иқтисодий ўзгариш жараёнларига молиявий, инвестициявий ва маслаҳат кўмаги кўрсатишга қизиқаётганлигини тасдиқлади.

    Шунингдек, энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасидаги қатор истиқболли лойиҳалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида белгиланган йўналишлар бўйича биргаликда ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates