баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Европа Иттифоқи ойига 200 миллион доза вакцина ишлаб чиқариш режаси ҳақида эълон қилди

    Ички бозор масаласи бўйича комиссар Тьерри Бретон Европа Иттифоқнинг сентябрдан бошлаб ойига 200 доза атрофида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқара олиши мумкинлигини таъкидлаган. Бу ҳақда Le Parisien хабар берган.

    У январда Европа Иттифоқининг 14 миллион доза, февралда — 28 миллион, мартда эса 60 миллион доза вакцина ишлаб чиқарганини эслатди. Келгуси чоракда Брюссел кўрсаткични 100 миллион дозага етказишни мўлжаллаяпти.

    «Ёзда кўрсаткичлар 120 миллионга етади, сентябрдан бошлаб эса биз крейсер тезлигига эришамиз ва кўрсаткичларимизни 200 миллионга етказамиз», — деди Бретон. Иккинчи ярим йилликда Европа Иттифоқи 800 миллион доза дори воситаларига эга бўлишини эслатди.

    Европада коронавирус билан 40 миллион нафар одам касалланган. Шундан 28 миллиони соғайиб чиққан, 925 минг киши қурбон бўлган, деб хабар беради «Газета.ru»

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates