Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё Афғонистон бўйича махсус вакилларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди

    2022 йил 31 майда Олмаота шаҳрида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёнинг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув иштирокчилари Афғонистондаги оғир инсонпарварлик вазиятдан хавотир билдирар экан, мамлакатнинг халқаро молиявий активларига нисбатан қўйилган чекловларни олиб ташлаш ва Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидладилар.

    БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Д.Лаёнс, Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Т.Никлассон, Қозоғистон Президентининг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили К.Казихон Ўзбекистоннинг Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш учун чегарадош Термиз шаҳрида кўп функцияли транспорт-логистика хабини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолиятини алоҳида эътироф этди.

    Тадбир давомида афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакатнинг минтақавий интеграция жараёнларида фаол иштирок этиши, унинг иқтисодиётини тиклаш ва Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича халқаро ҳамда минтақавий саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсатининг асосий жиҳатларига, мамлакатнинг янги ҳокимият маъмуриятига, шунингдек, улар билан конструктив мулоқот ўрнатиш зарурлигига тўхталди.

    Иштирокчилар эътибори Афғонистонда турли террорчи кучлар томонидан минтақа мамлакатлари ва бошқа давлатлар учун эҳтимолий таҳдид сифатида фойдаланиши мумкин бўлган бўшлиқнинг қайта вужудга келишининг олдини олишга қаратилди.

    Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё бўйича махсус вакиллар Афғонистоннинг янги ҳукумати кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиши, Афғонистондаги аёллар ва этник озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, шунингдек, мамлакат ҳудудининг халқаро террорчилар бошпанасига айланишининг олдини олиш бўйича ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажариш зарурлигини қайд этиб ўтди.

    Таъкидланганидек, бугунги кунда афғон қизларини тўлиқ мактаб таълимига тезроқ қабул қилиш масаласи муҳим аҳамият касб этади.

    Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари Якуний баёнотни қабул қилдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates