Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

    2022 йил 13 майда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Шарлотт Адриан билан учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техникавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Унда республиканинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилишини ўтказиш масалалари, бўлажак Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик қўмитаси йиғилишининг кун тартиби ва томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

    Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида товар айланмасининг 30%га ўсиши, шу жумладан, Европа Иттифоқининг «GSP+» Преференциялар бош тизими бенефициари мақоми туфайли Ўзбекистон маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилиш ҳажми 56%га ошиши кузатилди.

    Музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма ташаббус ва дастурларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates