Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 20 октябр 2021 448

    2021 йил 19 октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жозеп Боррель билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳамда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ва «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» шаклида бўлиб ўтадиган тадбирлар муҳокама қилинди.

    Афғонистондаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди. Европа томони Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга кўмаклашиш ҳамда афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирларини юқори баҳолади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates