Абдулазиз Камилов Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

    2021 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф билан келган Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли соҳалардаги асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

    Томонлар «Ўзбекистон Республикаси – Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг 16-йиғилиши ва «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги 17-вазирлар учрашуви, шунингдек, мазкур тадбирлар доирасидаги икки томонлама музокараларнинг самарали натижаларини олқишладилар.

    Бўлажак тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёни билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

    2019 йил июнь ойида қабул қилинган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегиясида кўзда тутилган қўшма минтақавий дастур ва ташаббусларни амалга ошириш жараёни таҳлил қилинди.

    Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates