Европа мамлакатлари карантинни юмшатишда давом этмоқда

    Европа Иттифоқи мамлакатларида коронавирус туфайли киритилган чекловлар бекор қилинмоқда.

    Бельгия ҳукумати кўчада ҳимоя ниқобини тақиш талабини бекор қилди ва ўтган йилнинг октябр ойидан бери биринчи марта ресторан ва барларда меҳмонларни бино ичида қабул қилишга рухсат берилди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу кунни “эркинлик куни” деб аташди.

    Қўшни Францияда карантин чоралари сусайтирилди. Комендантлик соати кечқурун тўққиздан эмас, балки ўн бирдан бошланадиган бўлди, фитнес марказлари ва кўнгилочар боғлар иш бошлади. Бироқ, ижтимоий масофани сақлаш қоидаларига риоя қилиш ва ниқобдан фойдаланиш ҳали ҳам мажбурийдир. Ресторан ва кафелар энди мижозларга нафақат очиқ айвонларда, балки ичкарида ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

    Франция санитария идоралари очиқ ҳавода спорт билан шуғулланишга рухсат берди.

    Финляндия пойтахти Хельсинкида бадиий кўргазма очилди. Қирқдан ортиқ экспонатлар Валлисаари ороли бўйлаб ҳам очиқ ҳавода, ҳам бир пайтлар тарк қилинган бинолар ичида намойиш қилинмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates