Олимпиадада 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қизлар иштирок этди.
Ўзбекистон терма жамоаси қизлари олимпиадада 3 та медални қўлга киритишди:
- Дилдора Маҳкамова — Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси — кумуш медаль,
- Малика Хожамуратова — Нукус шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль,
- Настарин Камолова — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль.
Эслатма: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу олимпиадасида илк маротаба иштирок этди.