Сунъий йўлдошлар карбонат ангидрид чиқиндиларини назорат қилади

    Чиқинди манбаини аниқлай оладиган дастлабки иккита сунъий йўлдош 2025 йил охирига қадар фазога учирилади.

    Европа космик агентлиги Германиянинг OHB System AG компанияси билан иссиқхона таъсирини келтириб чиқарадиган карбонат ангидрид чиқиндиларини кузатиш учун сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади.

    ТАСС маълумотларига кўра, чиқинди манбайини аниқлай оладиган дастлабки иккита сунъий йўлдош 2025 йил охирига қадар фазога учирилади. Европа космик агентлиги сунъий йўлдошларни қайта ишлаш учун 445 миллион евро ажратди. Бу инсон фаолияти натижасида келиб чиқадиган CО2 чиқиндиларини ўлчаш бўйича биринчи миссия бўлади.

    Қайд этилишича, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори доимий равишда ўсиб бораётганлиги сабабли, чиқинди манбаларини кузатиб бориш зарурати тобора долзарб бўлиб бормоқда. Келажакдаги сунъий йўлдошлар иқлим ўзгаришини ҳал қилиш учун зарур бўлган сиёсатни шакллантиришга ёрдам беради.

    Аввалроқ ЕИнинг қазиб олинадиган ёқилғини босқичма-босқич тугатиш режаси ҳақида хабар берилган эди. 2050 йилга келиб Европа Иттифоқи энергия тизимини ўзгартириши ва иқлим нейтралига айланиши керак. Бу Европа Иттифоқи мамлакатларида иссиқхона газлари чиқиндиларининг 75 фоизини ташкил этадиган энергия тизимига тегишлидир.

    БМТ маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси туфайли киритилган карантин иссиқхона газлари чиқиндиларининг беш фоизга кескин камайишига олиб келди, аммо сайёрамизнинг пластмасса билан ифлосланишини оширди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates