Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан учрашув ўтказилди

    Молия 23 ноябр 2022 738

    Марказий банкда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) капитал ва молия бозори департаменти директори Алекс Пивоварский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда 2020 йилдан буён монетар операциялар самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма ишчи гуруҳ фаолияти самарали юритилаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, ЕТТБ вакиллари ҳудуддаги қатор мамлакатлар тажрибаси асосида мамлакат капитал бозорини ривожлантириш, банклараро операциялар кўламини кенгайтириш, РEПО операциялари ва кредитни хеджирлашни ривожлантиришда кўмак беришга тайёрлигини билдирдилар.

    Учрашув якунида ЕТТБ экспертлари билан келгусида янги лойиҳалар устида ишлашни давом эттиришга келишиб олинди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates