Европада ҳалокатли қурғоқчилик юзага келиши мумкин – олимлар

    Австриядаги Техника университети қошидаги Геодезия институти тадқиқотчилари Европа ҳалокатли қурғоқчилик ёқасида эканини айтишди. Уларнинг фикрича, ер ости сувлари захиралари тугайди.

    Қайд этилишича, 2018-2019 йилларнинг ғайритабиий иссиқ ер усти суви сатҳининг кескин пасайишига сабаб бўлган.

    Маълум бўлишича, потенциал ҳалокатли қурғоқчилик аллақачон табиатга жиддий зарар етказмоқда, қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатмоқда ва Европада энергия танқислигини келтириб чиқармоқда.

    “Ҳозирги кунга қадар кўплаб сув турлари ўз яшаш муҳитини йўқотган ёки йўқ бўлиб кетган, шунингдек, кўплаб ўрмон ва ўт-ўланлар ёнғинлари содир бўлган, қуруқ тупроқ қишлоқ хўжалиги учун кўплаб муаммоларни, шунингдек, сув тошқинларини келтириб чиқарди.

    Оқибатда Европада энергия тақчиллиги мураккаб ҳолатга келди, чунки етарлича совитиш суви бўлмаса, минтақадаги атом электр станциялари электр энергиясини етарлича ишлаб чиқара олмайди, ГЭСларнинг ишлаши ҳам қийинлашган”, дейди олимлар.

    Тадқиқотда улар Том ва Жерри деб номланган эгизак сунъий йўлдошлардан фойдаланганишди. Бу қурилмалар Ер атрофида баландликда қутб орбитасида айланади. Улар мунтазам равишда Европада ер ости ва ер усти сувлари даражасининг пасайишини қайд этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates