ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори билан учрашув бўлиб ўтди

    Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, вазирлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг бошқарма бошлиқлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори Пер фон Аркс, шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ходимлари иштирок этди.

    Учрашув давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган самарали ишларга тўхталиб ўтилди.

    Шунингдек, 2021-2022 йилларда Ўзбекистонда ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш борасида келгусида вазирлик билан ҳамкорликда ташқи меҳнат миграцияси ва мигрантларнинг реинтеграция масалалари бўйича умумий суммаси 250 000 еврони ташкил этувчи лойиҳалар муҳокама этилди.

    Бундан ташқари, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга реинтеграция жараёнида кўмаклашиш, Марказий Осиё давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ташқи миграцияси соҳасидаги етакчи халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates