Лого Лого-пв-уз

    Эйфел минораси капитал таъмирга муҳтож

    Париждаги Эйфел минораси занг босган ва капитал таъмирга муҳтож.

    XIX охирида Гюстав Эйфел томонидан қурилган 324 метр баландликдаги минора дунёдаги энг машҳур туристик объектлардан бири бўлиб, ҳар йили олти миллионга яқин сайёҳни қабул қилади.

    Бироқ, экспертларнинг хулосалари ёдгорликнинг аянчли аҳволда экани ва занг билан қопланганидан гувоҳлик бермоқда.

    Франциянинг Marianne  журналида чоп этилган хабарга кўра, диққатга сазовор жойни таъмирлаш ўрнига у Францияда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Олимпия ўйинлари олдидан 60 миллион еврога косметик жиҳатдан бўялади.

    “Ҳаммаси оддий, агар Гюстав Эйфел бу ерга ташриф буюрганида, у юрак хуружига учраган бўларди”, дейилади хабарда.

    Француз нашрининг ёзишича, миноранинг 30 фоизга яқини тозаланиши, сўнгра икки қаватли янги бўёқ қатлами билан қопланиши керак эди. Бироқ, COVID-19 пандемияси туфайли иш кечикди ва эски бўёқда қўрғошин мавжудлиги сабабли миноранинг фақат 5 фоизи қайта ишланди, деб ёзади  Reuters ахборот агентлиги.

    No date selected
    сентябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates