Ейиладиган упаковка: Олимлар ейиладиган плёнка яратди

    Биласизми? 6 апрел 2021 1474

    Россиялик олимлар тановул учун хавфсиз плёнка яратди. У озуқа таркибидаги компонентларидан таркиб топган бўлиб, улар бир суткада сувда эрийди, лекин экологияга ножўя таъсир ўтказмайди.

    Урал университети ходими Раммохон Алуру янги технология ҳақида худди қуритилган мева ҳақида сўзлагандек тушунтиради. Аслида бу бир мунча мураккаброқ. Озуқа плёнкаси устида Ҳиндистон ва Россия мутахассислари иш олиб боряпти. Мазкур упаковкани истеъмол қилса ҳам, у билан озиқ-овқатларни консервация қилса ҳам бўлади.

    «Плёнкани яратиш учун биз табиий компонентлардан фойдаланамиз. Бизнинг плёнкамиз сувда эриб кетади. Ва албатта, у келажакни ўзгартиради. Агар уни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйса, у албатта синтетик плёнканинг ўрнини боса олади. Бу унчалик қийин ҳам эмас, ва атроф-муҳит учун хавфсиздир», — деб ҳисоблайди Урал Федерал университети илмий ходими Раммохон Алуру.

    Ишланманинг асосини сув ўсимликларидан олинадиган натрий альгинати полимери ташкил этади. Озиқ-овқатлар ва косметикада у Е140 сифатида учрайди. Иккинчи компоненти эса ферул кислотаси. У лаврлар туркумига кирувчи доимий яшил дарахтларда бўлади ва бириктирувчи материал сифатида иштирок этади. Кислота қанчалик кўп бўлса, плёнка шунчалик мустаҳкам бўлади. Ва бу қоғоздан минг баравар юпқа бўлишига қарамай.

    Плёнка гўшт маҳсулотларини, кесилган мева ва сабзавотларни ўраш учун ишлатишга қулай. Бунда уларнинг таъми ва ранги ўзгармайди. Упаковканинг ўзининг деярли таъми йўқ. У озиқ-овқатнинг айнишини ва микроблар тарқалишини секинлаштиради. Кейин уни тановул қилса ёки утилизация қилса бўлади, деб хабар беради «МИР 24».