76 йил аввал қулаб тушган самолёт муз эригач топилди

    Биласизми? 24 сентябр 2020 667

    Исландияда, оролнинг жанубидаги Эйяфьятлаёкудл муз қоялари орасидан бундан 76 йил аввал қулаб тушган B-17 Flying Fortress бомбардимончи самолётнинг парчалари кўринди, деб хабар беради Daily Mail.

    Хабардан маълум бўлишича, 1944 йил 16 сентябрда Исландиянинг Кефлавк аэропортидан ёқилғи қуйиб олиб Англия томон учиб кетаётган Америка бомбардимончи самолёти ноқулай об-ҳаво туфайли муз қоялар орасига қулаб тушган.

    Самолёт юмшоқ қорга қўнган, лекин қаноти узилиб, двигатели ёниб кетган. Шунга қарамай, 10 нафар экипаж аъзолари ҳалокатдан омон қолганлар. Самолёт парчалари Эйяфьятлаёкудлда музлаб қолиб кетган.

    Ўнлаб йиллар вақт ўтгач, музлар эриши натижасида самолёт кўзга ташланган. Энди маҳаллий аҳоли бу ерни диққатга сазовор жой деб белгилаб, самолёт парчаларини тоғдан олиб ташламоқчи эмас.

    Аввалроқ, аниқроғи август ойида «Известия»да Липеск областида Иккинчи жаҳон уруши даврида чилпарчин бўлган ЛАГГ-3 қирувчи самолёти парчалари топилган эди. «Вахта памяти» (хотира вахтаси) даврида волонтёрлар самолётнинг қопламаларини, шунингдек учувчининг жасади қолдиқларини топган. Тахмин қилинишича, самолёт 1942 йилда уриб туширилган, деб хабар беради «Известия».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates