Фабио Каннаваро — расман Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди.

    Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

    Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:

    • Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, «Ювентус», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да ишлаган);
    • Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий («Беневенто», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да фаолият юритган);
    • Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, «Сампдориа» ва «Спал» клубларида ишлаган).
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates