Facebook, Google, Apple ва Yandex Ўзбекистонга 9 ойда қанча солиқ тўлади?

    Бизнес 15 октябр 2021 389

    Ўзбекистонда 2021 йилда 9 та хорижий компания ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга олинди, дея хабар беради Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати.

    Булар – Vaskiani Ventures Limited (Кипр), Google Cloud EMEA Limited (Ирландия), Spotify AB (Швеция), ADOBE (Ирландия), DELSE, Inc. (АҚШ), Scribd, Inc. (АҚШ), LinkedIn Ireland Unlimited Company (Ирландия), Google LLC (АҚШ) ва Microsoft Ireland Operations Limited (Ирландия).

    Мамлакатда 2 йилда доимий ваколатхонасига эга бўлмаган жисмоний шахсларга электрон хизмат кўрсатувчи 28 та хорижий компания солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Booking.com B.V., Netflix International B.V., Apple, Facebook, Yandex, Huawei ва бошқалар шулар жумласидан.

    Жорий йилнинг 9 ойида Facebook 7,6 млрд сўм, GOOGLE COMMERCE LIMITED – 4,6 млрд сўм, APPLE– 2,2 млрд сўм, NETFLIX– 331 млн сўм ва Yandex–256 млн сўм солиқ тўлади.

    Электрон хизматлар деганда дастурий таъминотдан фойдаланиш, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали ўйинлар, электрон китоблар, ўқув қўлланмалари, мусиқа асарлари ва бошқалардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушунилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates