Фан, технология, муҳандислик ва математикага қизиқувчи қизлар учун Иккинчи халқаро UniSat дастури иш бошлади

    UniSat миссияси қизларнинг STEM фанлари бўйича билимлари, лойиҳа ва жамоада ишлаш, омма олдида нутқ сўзлаш ва вақтни самарали бошқариш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

    Танлов иштирокчилари – Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган 15-24 ёшдаги қизлар – ўзларининг дастурлаш, радиоэлектроника, маълумотлар таҳлили, астрономия, иқлим ўзгариши, 3D моделлаштириш ва муҳандислик бўйича билимларини оширадилар, жамоада ишлаш ва лойиҳаларни бошқариш кўникмаларига эга бўладилар, профессионал муҳандис ва дастурчилар кўмагида нанойўлдошни лойиҳалаштириб, йиғишади ва стратосферага учирадилар.

    Биринчи нанойўлдош жорий йилнинг май ойида Навоий вилоятида UniSat биринчи танловининг 20 нафар финалчиси томонидан учирилган: у тахминан икки соат давомида стратосферада бўлиб, 11,6 км баландликка кўтарилган ва ҳаво босими, ифлосланиш ва намлик бўйича қимматли маълумотларни узатган, уларнинг таҳлили лойиҳа натижаларини умумлаштирувчи тадқиқот ишини яратиш имконини берди. Янги наносунъий йўлдошни Ўзбекистондаги эксплуатацион майдонлардан аэронавигация хизматлари мутахассислари назорати остида учириш 2023-йил 12-апрелда режалаштирилган.

    UniSat миссияси қизларнинг STEM фанлари бўйича билимлари, лойиҳа ва жамоада ишлаш, омма олдида нутқ сўзлаш ва вақтни самарали бошқариш кўникмаларини ривожлантиришдан иборат. Лойиҳа ташкилотчилари ва ҳамкорлари – ЮНИСЕФ, Tech4Impact ННТ ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги учун жамоатчилик эътиборини технология соҳаларида гендер тенглиги масаласига қаратиш, иштирокчиларга келажак ҳақидаги орзуларига эришиш учун илм-фан ва илғор технологияларда кучларини синаб кўриш имкониятини бериш.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates