Фаол ёшлар барқарор тараққиётнинг драйверига айланмоқда!

    Уммоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси вакили Ҳамид Бин Салим ал-Синайди Самарқанд форуми ишида қатнашмоқда.

    Ўзбекистоннинг Уммондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Уммоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси вакили Ҳамид Бин Салим ал- Синайди “Ёшлар 2020: Глобал ҳамкорлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари” мавзусидаги Самарқанд форуми ишида қатнашмоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.

    Ҳамид бин Салим ал-Синайдининг сўзларига кўра, форум юқори савияда ташкил этилган ва бугунги хавфсизлик муаммолари фонида унинг мавзуси ҳар қачонгидан ҳам бутун дунё учун муҳим сигнал ҳисобланади.

    “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, замонавий дунёда интеллектуал ва маънавий ривожланган, фаол ёшлар барқарор тараққиётнинг драйверига айланмоқда”, деди ООН Комиссари.

    Шу билан бирга унинг фикрига кўра, ёшлар дунёмизнинг келажагини шакллантиришга даъават этилмоқда. Шунинг учун ёшлар фаолиятига ғамхўрлик қилиш, уларни қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб қилиш жуда муҳимдир.

    “Ёшлар бу- келажак, эртанги кундир ва ҳукумат раҳбарлари ёшларни йўналтира билиши, муносиб муҳит, соғлиқни сақлаш, таълим олиш борасидаги ҳуқуқларини ўргатишлари, зўравонликлардан ҳимоя қилишлари керак”, - дея хулоса қилди Ҳамид бин Салим ал-Синайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates