ФарДУ энди халқаро Round University Ranking рейтингида

    Таълим 25 май 2023 1700

    “Round University Ranking” – “RUR” томонидан бугун эълон қилинган натижаларга кўра, Фарғона давлат университети ўқитиш индикатори бўйича  883-ўринни эгаллади.

    Ўзбекистон олийгоҳлари ичида эса 7-ўринга муносиб деб баҳоланди ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эътироф этилган ушбу рейтинг ташкилоти рўйхатида етакчи олий таълим муассасалари сафидан жой олди.

    Мазкур рейтинг тизими дунёнинг 82 та давлатида жойлашган 1 215 та олий таълим муассасаларининг 4 та йўналишда (таълим, илмий тадқиқот, халқаро ҳамкорлик, молиявий барқарорлик) 20 та индикатор асосида рейтинг баҳолаш тизимидир.

    “Round University Ranking” – “RUR” учун барча маълумотлар Томсон Рейтерс халқаро компанияси томонидан тақдим этилган.

    Рейтинг ташкилоти рейтинглари 2010 йилдан ҳозирги кунгача бўлган даврни ўз ичига олади.

    Барча дастлабки маълумотлар (талабалар сони, академик ходимлар ва бошқалар) Global Institutional Profiles Project (GIPP) деб номланган махсус маълумотлар сўрови орқали тақдим этилади. Ушбу сўров ҳар йили баҳорда ўтказилади.

    Натижадан кўриш мумкинки, бугун Фарғона давлат университети халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига кириш учун жиддий рақобатга киришган ва дунёнинг кучли университетлари қаторидан жой олиш учун ўз стратегиясига эга.

    Шу боис, илм-фанни, миллий таълим сифатини халқаро даражада ривожлантиришга сидқидилдан ҳаракат қилаётган ФарДУ жамоаси Янги Ўзбекистонга хос ва муносиб тизим талабларига жавоб бермоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates