Фарғона бизга жуда ёқди, дейди Бўзатовлик хотин-қизлар!

    Мамлакатимизда 14 август 2022 399

    Бўзатов туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар хотин-қизлар Чимён қишлоғидаги “Темирйўлчи” сиҳатгоҳида дам олди

    Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан жадал ривожлантириш мақсадида чора-тадбирлар режаси белгиланган эди. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил сентябрь ойида ва жорий йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу масала батафсил ўрганилиб, шаҳар-туманларни мамлакатимиз вилоятлари кўмаги билан ўзаро ҳамкорликда ривожлантириш тавсия этилиб, Фарғона вилоятига Бўзатов тумани бириктирилган эди.

    Бугунги кунда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Бўзатов туманини ҳар томонлама ривожлантириш борасида улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан бўзатовликларни Фарғонадаги сўлим масканларда дам олишлари учун ҳам етарлича шарт-шароитлар яратилмоқда.

    Куни-кеча Қорақалпоғистон Республикасининг вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган 100 нафар хотин-қизлар вилоятимизнинг Чимён қишлоғидаги “Темирйўлчи” сиҳатгоҳига келган эдилар. Улар бугун 12 кунлик мароқли ҳордиқдан сўнг яна ўз юртлари – Бўзатов томон ошиқмоқдалар.

    Меҳмонларни сиҳатгоҳдан кузатиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиевлар иштирок этишди.

    – Сиҳатгоҳда бепул дам олиш билан бирга, соғломлаштириш муолажаларини ҳам қабул қилдик. Фарғона менга жуда ёқди. Меҳмондўст ва меҳр-оқибатни устун кўрадиган водийликлар билан дам олиш кунлари дўст ҳам бўлиб улгурдик, – дейди Тўтигул Тоирова.

    Ҳа, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик инсон қадри улуғланаётган юртимизда мустақиллигимизнинг ўттиз бир йиллик байрами олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоянинг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

    Бўзатовлик хотин-қизлар Андижон вилоятидаги темир йўл вокзалидан тантанали равишда кузатиб қўйилди.

    Шоҳсултон Тўхтаматов,

    журналист.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates