Фарғона шаҳри марказида 12 қаватли замонавий турар-жой биноси фойдаланишга топширилди

    Долзарб 21 август 2021 3786

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри марказида, А.Навоий кўчасида қуриб битказилаётган 3 та 12 қаватли замонавий турар-жой биноларининг дастлабкисини фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда иштирок этди.

    Аҳоли учун қулай ва шинам, барча замонавий шароитларга эга бўлган ушбу турар-жой мажмуаси “Файз Бинокор Олтиариқ” МЧЖ томонидан барпо этилди. Бинода 120 та хонадон мавжуд бўлиб, биринчи қаватдан савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, офислар ўрин эгаллаган.

    Очилиш маросимида сўз олган вилоят раҳбари, аҳолини уй-жой билан таъминлаш соҳасида сўнгги йилларда олиб борилаётган улкан ишларга тўхталиб, биргина Бағдод тумани мисолида жорий йилгача жами 49 та кўп қаватли турар-жой биноси қурилганини, бу йилнинг ўзида эса туманда 61 та кўп қаватли уй-жой қад ростлаётганини қайд этди. Яқин ўтмишда 5 қаватли уй-жойлар қуришга рухсат олиш ҳам муаммо бўлганини айтиб ўтган Хайрулло Бозоров, бугун ҳар бир вилоятда 25 қаватгача бўлган бинолар қад ростлаётганини, аҳолини замонавий, арзон ва сифатли уй-жой билан таъминлаш масаласи бугунги ислоҳотларнинг марказида эканини таъкидлади. Фарғона шаҳри четида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган Экошаҳар барпо этилиши режалаштираётганига тўхталган вилоят раҳбари, 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлардан иборат бўладиган ушбу шаҳарчанинг қурилиши янги хорижий илғор технологияларга асосланган бўлишини айтиб ўтди.

    Вилоят ҳокими Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи Бахтиёр Валламов раҳбарлигидаги “Файз Бинокор Олтиариқ” МЧЖ фаолиятига омад тилаб, жаҳоннинг йирик қурилиш компаниялари қаторидан ўрин олишига тилак билдирди.

    Маълумот ўрнида, Фарғона вилояти аҳолисини уй-жой билан таъминлаш мақсадида жорий йилда жами 1 трлн. 524 млрд. сўм маблағлар эвазига 300 та 9009 хонадонли кўп қаватли уй-жойларни қуриш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан вилоятда жами 97 та 2760 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилмоқда. Бугунги кунда кўп қаватли уй-жойларда ғишт териш, том ёпиш, ички сувоқ ишлари амалга оширилмоқда.

    Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан 193 та 6369 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши амалга оширилмоқда. Булардан 105 таси кўп қаватли 1 подъездли энергия тежамкор турар-жой биноларидир. Бугунги кунда кўп қаватли уй-жойларда ғишт териш, том ёпиш, ички сувоқ ишлари амалга оширилмоқда.

    Жорий йил якунига қадар юқорида келтирилган уй-жойларни тўлиқ фойдаланишга топшириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates