Фарғона туманида хорижий корхона малина етиштиради

    Агросектор 2 декабр 2021 1806

    Фарғона туманида малина етиштиришга ихтисослашган яна бир хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Украина резавор экспорти бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналади. Шунга ўхшаш тенденциялар Сербия, Полша ва бошқа етакчи мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Шу билан бирга, яқин вақтларга қадар Ўзбекистон малина етиштиришни кенгайтиришда қулай шароитларга эга бўлсада, резавор бизнесидаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётган эди. Зеро, Ўзбекистонда бу бизнесни ривожлантириш учун ажойиб иқлим шароити ва етарлича ишчи кучи бор.

    Аммо, Ўзбекистонда бу борада вазият ижобий томонга кескин ўзгарди. Хусусан, Фарғона вилоятидаги Фарғона туманида умумий майдони 300 гектарлик янги малина плантацияларини барпо этиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

    2021 йилнинг август ойи ўрталарида ушбу ҳудудда малина плантацияларини кенгайтириш бўйича режалар маълум қилинди. Фарғона тумани иқлими малина етиштириш учун мос эканлиги ҳисобга олиниб, янги резавор плантациялари учун 300 гектар бўш ва фойдаланилмаётган ер ажратилди. Тупроқни таҳлил қилиш, ерни тошлардан тозалаш, унга органик ўғитлар билан ишлов бериш ва суғориш тизимини ташкил этиш, жумладан, қудуқларни бурғулаш ва насослар ўрнатиш ишлари бошланди.

    Бу каби имкониятлар хорижлик тадбиркорларнинг эътиборидан четда қолгани йўқ, албатта. Куни кеча Фарғона туман Давлат хизматлари маркази томонидан Туркия давлати билан ҳамкорликда «Vuadil Agro» қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхонанинг асосий фаолият тури малина етиштиришга ихтисослаштирилган. Маҳаллий тадбиркор Бахтиёр Аъзамхўжаев ва Туркия Республикаси фуқароси Баклан Али устав фонди 500 миллион сўм бюджетга эга хорижий қўшма корхонасини ташкил қилди.

    — Фарғона вилоятида малина асосан Фарғона туманининг Водил ҳудудида етиштирилади. Водилдаги малина плантацияларининг умумий майдони 500 гектарни, йиллик ҳосил эса 4,4 минг тоннани ташкил этади, — дейди туркиялик тадбиркор Баклан Али. — Таҳлилларимизга кўра, 20 тоннагача бўлган кам сонли партияларни ҳисобга олмаганда Ўзбекистондан малина сархил маҳсулотлар бозорига деярли экспорт қилинмайди. Ўтган йили ушбу резаворнинг 120 тоннаси экспорт қилинди, шундан тахминан 100-110 тоннаси Қозоғистонга, 10-15 тоннаси Туркияга етказиб берилди. Бироқ, Ўзбекистонда резаворлар деярли музлатилмайди. Ваҳоланки, резавор, мева ва сабзавотларнинг музлатилиши ушбу мамлакатга айни турдаги маҳсулотларни етиштириш ва уларнинг экспортини кескин оширишга кўмак беради. Зеро, музлатилган резаворлар узоқ вақт сақланиши ва сайёрамизнинг исталган жойига экспорт қилиниши мумкин. Бизнинг фаолиятимиз эса етиштириш ва музлатиш орқали узоқ мамлакатларга қайта ишланган ва жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган малина маҳсулотларини экспорт қилишдан иборат.

    Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, айни кунларда Фарғона вилоятида 300 га яқин хорижий корхоналар фаолият кўрсатяпти. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 54 та хорижий корхона давлат рўйхатидан ўтказилган.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси

    ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates