Фарғона вилоят ҳокимлигида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2021 1055

    Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм ва элчихона масъуллари билан учрашди.

    Учрашувда АҚШ элчисига Фарғона вилоятида сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнлари, вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Мулоқот чоғида Розенблюм Ўзбекистоннинг, хусусан, Фарғона вилоятининг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари, Сўх туманидаги ўзгаришлар билан ҳам қизиқди.

    - Қўшни давлатлар, Қирғизистон ва Тожикистон билан қадимдан дўст, қардош бўлиб яшаганмиз. Шунга мос тарзда бугун иқтисодий ҳамкорлик, савдо-сотиқ ҳам ривожланиб бормоқда ва биз турли бизнес-форумлар ташкил этиб, бу алоқаларни янада мустаҳкамлаяпмиз, - деди учрашувда қатнашган вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев. Шунингдек, у Америкада Фарғона вилояти маҳсулотлари учун катта бозор мавжудлигини ва бу икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини жонлантириш учун яхши бир имконият эканлигини таъкидлади.

    Элчи Дэниел Розенблюм Фарғонанинг туризм салоҳияти ҳам юқори эканлигини, бунга у Марғилон, Қўқон шаҳарлари ва Риштон туманида икки йил аввалги ташрифи давомида гувоҳ бўлганлигини таъкидлади ва бу йўналишда АҚШ билан ҳамкорликни юксалтириш таклифини билдирди.

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси қабулдан сўнг ОАВга берган интервьюсида Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиёда етакчи мамлакатга айланганлигини қайд этиб, бунга қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйилгани орқали эришилаётганлигини эътироф этди.

    АҚШ элчихонаси вакиллари «Fergana Global Textile Group» кластери, Риштон кулолчилик маркази ва яна бир қатор ишлаб чиқариш марказларини ҳам бориб кўриши режалаштирилган, деб хабар беради Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates