Фарғона вилояти ўн беш миллион долларлик шартнома имзолади

    Халқаро ҳамкорлик 2 декабр 2022 1040

    «Ипак йўлида туризм» Тошкент Халқаро туризм ярмаркасида Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ва 42 нафар туризм соҳаси тадбиркорлари (22 та меҳмонхона 20 туроператорлик корхоналари) иштирок этди.

    Ундан кўзланган асосий мақсад Фарғона вилоятининг туризм салоҳиятини кенг тарғибот қилиш орқали келгуси йилларда маҳаллий ва хорижий туристлар оқимини 2 баробарга оширишдир.

    Кўргазма давомида туризм соҳаси вакиллари ва соҳа тадбиркорлари томонидан 2 000 дан ортиқ туризм салоҳиятини акс эттирувчи маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизмат турлари бўйича тарғибот буклетлари тарқатилди.

    Шунингдек, республиканинг етакчи туристик корхоналари билан 551 дан ортиқ янги битим келишувларга эришилди. Ушбу келишувлар суммаси жами қарийб 15 миллион долларни ташкил этади. Жумладан, «Dilrabo Tourism And Logistics” МЧЖ, «Фарғона Водий сайёҳ» ҳамда «Kokand tourism» туроператорлик корхоналари томонидан кўргазмага ташриф буюрган Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон ва Малайзия давлатлари вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, кириш ва чиқиш туризм йўналишлари бўйича битим келишувларга эришилди.

    Бундан ташқари, Қозоғистон билан ҳунармандчилик йўналишида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Тошкент халқаро туризм ярмаркаси 2 декабргача давом этади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates