Фарғона вилоятида бир қатор инвестиция лойиҳалари ишга туширилди

    Инвестициялар 28 декабр 2022 1367

    Фарғона вилоятида бир қатор йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилди.

    Очилиш маросимларида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Фарғона вилояти бошқармаси раҳбарияти, маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

    Хусусан, Фарғона шаҳридаги «A.Akbarali» масъулияти чекланган жамияти корхонасида лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлган трикотаж матолари ва сочиқ маҳсулотларини бўяш бўйича янги линия ишга туширилди. Янги линия Италиянинг «SPA», «PENTEK» ва Туркиянинг «DILMENLER BIANCO» компанияларининг замонавий ускуналари билан жиҳозланган. 300 та янги иш ўрни яратилди. Йил давомида 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

    «Quva tekstil» МЧЖ корхонасида 11 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кенгайтирилди ва 450 та янги иш ўрни яратилди.

    «Qoʼqon» ЭИЗ ҳудудида жойлашган «Admiral Group» МЧЖ корхонасида қиймати 6 миллион долларлик ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияси ишга туширилди. Ишлаб чиқариш қуввати йилига 185 минг тонна бўлган замонавий турк ускуналари ўрнатилди. 120 та янги доимий иш ўрни яратилди. Корхонанинг экспорт салоҳияти йилига 20 миллион долларга етди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates