Фарғона вилоятида инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини фаоллаштириш чора-тадбирлари ўрганилди

    Мамлакатимизда 30 ноябр 2021 904

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти шунингдек, саноат ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга ташриф буюрди.

    Инвестициялар ва ташқи савдо масалаларига масъул бўлган вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари, Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси аъзолари, шунингдек вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида видеоконференция шаклида ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш, йирик саноат объектларини ишга тушириш ва барқарор ишлашини таъминлаш, вилоятнинг истиқболли соҳаларини ривожлантириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Жойларда инвестицияларни жалб этиш ва экспорт фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда уларга ёрдам кўрсатиш бўйича янги тизимнинг амалда жорий этилиши кўриб чиқилди. Янги механизмлардан самарали фойдаланиш юзасидан батафсил кўрсатмалар берилди, тадбиркорлар билан ишлаш жараёнида кўтарилган аниқ масалалар ўрганилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates