Фарғона вилоятида умумий қиймати 238,3 млн. долларлик лойиҳалар рўёбга чиқарилади

    “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Хусусан, хорижий инвесторлар иштирокида йирик лойиҳалари амалга оширилмоқда, янги қувватлар ишга тушириляпти.

    Таҳлилларга кўра, вилоятда қурилиш материаллари саноатида фаолият юритаётган корхоналар томонидан 2021 йилда 2,6 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. 2021-2023 йилларда эса қурилиш материаллари ишлаб чиқариш мақсадида тижорат банклари билан бирга қиймати 630,1 млн. доллар бўлган 172 та лойиҳалар шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 7 175 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бугунга қадар 16 та лойиҳага 42,7 млн. доллар кредит маблағлари ажратиб берилган. Шундан жорий йилда қиймати 238,3 млн. доллар бўлган 79 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 2 760 кишининг бандлиги таъминланади.

    Қурилиш материаллари экспорти 2021 йилда республика бўйича жами 438 млн. долларни ташкил этган бўлса, шунинг 18,8 миллион доллари Фарғона вилоятиги ҳиссасига тўғри келади. Яъни ўтган йилда вилоятдан 6,1 млн. долларлик керамика маҳсулотлари, 5 млн долларлик цемент ва боғловчи материаллар, 3,2 млн. долларлик ойна ва ойна маҳсулотлари, 3 млн долларлик ПВХ қувурлар, профил ва пластмасса буюмлар, 720 минг долларлик металл буюмлар, 410,3 минг долларлик гулқоғоз ва бошқа буюмлар қўшни давлатларга етказиб берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates