Фарғона вилоятида ёш архивчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

    Учрашув сўнгида вилоят ёш архивчилари орасида ўзининг ташаббускорлиги ва фаоллиги билан ўрнак кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ёшларга Агентлик директорининг “Ташаккурнома”си ҳамда китоблар жамланмаларидан иборат эсдалик совғалари топширилди.

    Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги директори Улуғбек Юсуповнинг ёш архивчилар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

    Марғилон шаҳрида жойлашган “Рақамли технологиялар маркази”да бўлиб ўтган учрашувда Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архив муассасаларида фаолият олиб бораётган архивчи ҳамда Фарғона давлат университетининг Архившунослик йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар иштирок этди.

    Бугунги кунда вилоятда фаолият олиб бораётган архивчи ходимларнинг 35 фоизини айнан 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Улар ҳар жабҳада ўз касбий билим ва изланишлари, ташаббускорликлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатиб келмоқда.

    Самимий ва очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда Агентлик директори дастлаб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониялар, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўтган вақт ичида уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилганлигини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, “Ўзархив” агентлиги тизимида ёшлар ва уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс, ўз касбининг етук вакиллари бўлиб етишишлари борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates