Фарғона вилоятининг «Уч авлод учрашуви» қўшни мамлакатлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 4 сентябр 2021 1574

    Фарғона туманидаги Лоғон қишлоғида дўстлик ва тотувликда ҳаёт кечираётган турли миллат ва элатлар вакиллари иштирокида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди.

    Тадбирда Тожикистоннинг вилоятимиз билан чегарадош Сўғд вилояти ҳамда Қирғизистоннинг Баткен вилоятидан келган кўп сонли меҳмонлар, шунингдек вилоятда фаолият олиб бораётган 8 та миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари ҳам иштирок этди.

    Дўстлик, биродарлик руҳи, аҳил қўшничилик муносабати – тинчлик-осойишталик кафолати. 4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Фарғона вилоятида 400 минг атрофида ўнлаб миллат ва элат вакиллари аҳил ҳаёт кечиради. Лоғонда бўлиб ўтган «Уч авлод учрашуви» ҳам миллатлараро тотувлик, оға-инилик ришталарини мустаҳкамлади. Авлодлар ўртасидаги яна бир ўзига хос кўприк бўлди.

    Вилоятимизга ташрифларини Марғилондаги «Ҳунармандлар маркази» фаолияти, у ерда тайёрланаётган матолар, миллий либослар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари билан танишишдан бошлаган қирғизистонлик ва тожикистонлик меҳмонлар, Лоғонда «Баҳодир Лоғон текстиль» қўшма корхонасини кўздан кечириб, бу ерда ип-калава ишлаб чиқариш жараёнларини кузатдилар. «Vodiy shoes» МЧЖ қўшма корхонасида эса эркак ва аёллар, болалар учун юқори сифатли пойабзаллар тайёрланаётганлиги қирғиз ва тожик делегацияси аъзоларида катта таассурот қолдирди.

    Янги ташкил этилган маҳалла гузари олдида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари ташкил этилди. Жойнинг ўзида Фарғонада фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар, фольклор жамоалари ўз чиқишларини намойиш қилдилар. Турли тилларда янграган куй-қўшиқлар, лапар ва ўланлар йиғилганларга байрам шукуҳини ҳадя этди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худойберганов, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Иброҳим Жунусов, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Фарғона вилоятининг кекса-нуронийлари, фаол йигит-қизлари, турли миллатлар вакиллари иштирокида ўтган анжуманда сўз олганлар уч авлод учрашуви мазмун-моҳияти, катта авлод вакилларининг босиб ўтган йўли ёшларга доимо ибрат бўлиши зарурлигини тилга олдилар. Давлатимиз раҳбарининг пухта ўйланган оқилона сиёсати натижасида кўпмиллатли халқимизнинг бирлиги ва жипслиги янада кучайиб, юртимизда истиқомат қилаётган барча элу элат вакилларининг ўзига хос маданияти, урф-одатларига ҳурмат ва эътибор ошаётгани мамнуният билан қайта-қайта таъкидланди.

    Вилоятда турли масъул лавозимларда фидокорона меҳнат қилган, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийлар номлари бирма-бир санаб ўтилди. Айни пайтда бугунги кунда ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол ва ташаббускор бўлаётган ёшлар исмлари тилга олинди.

    Қирғизистон ва Тожикистондан келган меҳмонлар ҳам ўзаро алоқалар турли жабҳаларда кундан кунга мустаҳкамланиб бораётганлигини, бу тинчлик-осойишталикни таъминлашда, иқтисодиёт ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.

    Тадбирда юртимиздаги таниқли санъат усталари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Унда қўшни Қирғизистон ҳамда Тожикистондан келган қўшиқчилар ҳам ўз ижролари, миллий қўшиқлари билан барчага кўтаринки кайфият улашдилар. Куй-қўшиқлар ўйин -кулгу ва рақсларга уланиб кетди, деб хабар беради Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates