Фарғона ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

    Маълум қилинишича, подполковник Акмал Аҳмедов яқин қариндошига тегишли бўлган Malibu-2 русумли автомашинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилганидан сўнг эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    “Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ЙҲХХ матбуот хизмати хабарида.

    Ижтимоий тармоқларда Malibu автомобили 106 марта “охирги зарурат ҳолатида қоида бузган” деб топилган ва барча жарималар бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

    Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг беш нафар ходимига нисбатан интизоми жазо тайинлангани, шунингдек, Malibu-2 автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилгани айтилганди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates