Фарғонада 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

    Фарғонада Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан "Ҳудудгаз Фарғона" газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.Х. ва бошқалар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, Фарғона шаҳри "Қиргули" мавзеси ҳудудида новвойхона фаолиятини ташкил қилиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 806,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates