Фарғонада ДХА ходимлари ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

    Спорт 15 ноябр 2021 951

    Фарғона шаҳрида жойлашган «Атлетик» спорт мажмуасида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар ДХМ ходимлари ўртасида «Давлат хизматлари агентлиги соғлом турмуш тарафдори» шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

    Ушбу спорт тадбирини ташкиллаштиришдан бош мақсад мутахассис ва ходимлар ўртасида спорт маданиятини янада ривожлантириш, уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат. Давлат хизматлари марказларида фаолият олиб борувчи ходимлар бир кунда ўртача 100-120 нафар фуқаролар билан муомалага киришади. Эътиборлиси, мижозлар марказларга турли кайфиятларда келишади. Давлат хизматчиси эса барчага бирдек хушмуомалада бўлишлари зарур. Бундан ташқари, ходимлар кун бўйи компьютер қаршисида ўтирган ҳолатда иш юритадилар. Бу каби вазиятлар албатта уларнинг руҳий ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмасдан қолмайди. Стресс ҳолатларини енгиб ўтишда эса давлат хизматчилари учун спорт билан мунтазам шуғулланиб бориш талаб этилади.

    Қуръа ташлаш маросимидан сўнг тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Тадбир аввалида сўз олганлар бугунги кунда шу соҳада олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар, уларнинг замирида халқ манфаати ва уларга яратилаётган қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтди.

    — Албатта, яхши дам меҳнатга самара бағишлайди, — деди ўз сўзида ДХА Фарғона вилоят бошқармаси касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Хабибулло Тешабоев. — Шунинг учун ҳам бугунгидек, спорт байрамларини ходимлар ўртасида тез-тез ташкиллаштиришни ният қилганмиз. Ўйлайманки, бу каби спорт тадбирлари эртанги иш кунингиз, ва оилавий ҳаётингизда ижобий самара беришига ишонаман.

    Муросасиз кечган беллашувларда туманлардан келган барча жамоалар фаол иштирок этди ва беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйинлар давомида исботлади.

    Ғолиб ва номинациялари бўйича ўрин олган жамоалар вакиллари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    ДХА Фарғона вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates