Фарғонада “Истиқболли давлат хизматчиси – 2025” танлови ўтказилди

    Фарғона вилоятида Республикада илк бор “Истиқболли давлат хизматчиси – 2025” танлови ўтказилди. Танлов Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Бугун ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда тегишли ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда ғолиблар иштирок этди.

    Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ғолибларни табриклаб, уларнинг келгусидаги фаолиятига омад тилади. У давлат хизматчиси бўлиш халқ ишончини оқлаш ва Ватанга сидқидилдан хизмат қилишни англатишини таъкидлади. Бу лавозим ҳалоллик, садоқат ва юксак фуқаролик масъулиятини талаб этиши қайд этилди.

    Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори ўринбосари Акмал Салиҳов ҳам сўзга чиқиб, миллий кадрлар захирасини шакллантириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Танлов Фарғона тажрибаси сифатида илк бор ташкил этилгани юқори баҳоланди.

    700 дан зиёд давлат хизматчилари иштирок этган танлов беш босқичда ўтказилиб, улар орасидан 63 нафар номзод сараланди. Биринчи ўринни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси шўъба бошлиғи Жамшидбек Жаҳбаров, иккинчи ўринни Фурқат тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бош мутахассиси Гулзода Мухторова, учинчи ўринни вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи Зиёдбек Ҳалимжонов қўлга киритди. Улар пул мукофотлари билан тақдирланди.

    Тадбирда барча ғолибларга сертификатлар топширилди. Танлов иштирокчилари кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитлар учун миннатдорлик билдириб, келгусида юрт равнақига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар. Танлов ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates