Фарғонада Корея- Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ваколатхонаси очилди

    Бизнес 23 сентябр 2020 1079

    Июль ойида Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги делегациянинг Корея республикасига сафари доирасида 885 миллион долларлик 8 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳужжатлар имзоланган эди.

    Хусусан, Фарғона шаҳрида Корея- Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

    Ваколатхонанинг Жанубий Корея томонидан вакили сифатида Корея ҳудудий иссиқлик таъминоти корпорацияси собиқ директор ўринбосари Бенжамин Вон тайинланди. Шунингдек, у Фарғона вилояти ҳокимининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритиб келяпти.

    Ваколатхонанинг очилиш маросимида унинг ўзаро иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат тадбиркорларига мулоқот майдони яратиш ишларига хизмат қилиши таъкидланди.

    - Бу ерда жуда кўплаб инвестициявий лойиҳалар ишга туширилмоқда, — дейди Корея- Ўзбекистон Бизнес ассоциациясининг ваколатхонаси раҳбари Э.Ким. — Биргина Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ташкил этилиб, яқинда янги бинода иш бошлагани ҳам ҳамкорлигимизнинг самарасидир. Бу ваколатхона турли соҳаларда алоқаларимизни кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Мазкур ваколатхона кореялик ва фарғоналик тадбиркорлар ўртасида бевосита алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

    Маълумот учун, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг узоқ муддатли, ишончли стратегик ҳамкорларидан биридир. Сўнгги пайтларда кореялик сармоядорлар билан биргаликда кўплаб лойиҳалар амалга ошириляпти. Хусусан, Фарғона вилоятида бугунги кунда мазкур давлат билан саноат, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда самарали алоқалар йўлга қўйилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Жанубий Кореянинг йирик компания ва тадбиркорларининг вилоят инвестицион салоҳиятига қизиқиши юқори, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates