Маҳаллаларда янги таъсис этилган ҳоким ёрдамчиси лавозимида меҳнат қиладиганларга жорий этилаётган тизимнинг туб моҳиятини етказиш учун шу йилнинг 30 ноябридан 4 декабрига қадар Фарғона давлат университетида семинар-тренинглар ва амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда. Ушбу семинар-тренинг машғулотларида иштирок этиш учун масъул вазирлик, идора, ташкилотларнинг туман ва шаҳар бўлимларидан иборат 300 нафарга яқин ҳудудий тренерлар танлаб олинди ҳамда улар биринчи кунданоқ машғулотларга фаол киришди. Мазкур семинар-тренинглар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, бошқа масъул вазирлик ва идоралар ходимлари, Давлат бошқарув Академияси, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб бориляпти. Ўқув, семинар-тренинглар 4 декабрга қадар давом этади.
ДХА Фарғона вилоят бошқармаси
матбуот хизмати.