Фарғонада Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўз уйларига эга бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 30 ноябр 2021 6655

    Жорий йил 26-27 ноябрь кунлари Фарғона ҳамда Марғилон шаҳарларида «Меҳрибонлик уйи» битирувчиларига уйлар топширилди.

    Жумладан Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Меҳрибонлик уйи собиқ битирувчиси Сайдахмедова Зилола Маъмур қизига, Муратов Мурод Султоналиевичларга, Фарғона шаҳридан, Қодиров Баҳриддин ва Каримова Майрамхонларга Марғилон шаҳридан 1 хонали тўлиқ таъмирланган ва жиҳозланган уйларнинг калити топширилди.

    «Aнчадан бери уйсиз эдим. Президент қарорлари сабаб бугун уйли бўлдим. Уйимда ҳамма шароитлар бор. Бизга оталарча ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиз Шавкат Мирзиёевга ва Миллий гвардия ходимларига раҳмат» — деди Зилола Сайдахмедова.

    Марғилон шаҳар 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Қодиров Баҳриддин:

    Миллий гвардияга келиб 1 ойлик армияга имтиёз асосида юборишларини сўраб мурожаат қилдим. Суҳбат давомида Aрмияга кетишга тўлагани пулим йўқлиги, коллежни битирганимдан бери уйсизлик муаммоси сабаб ишхоналарда яшаб юрганимни айтдим. Миллий Гвардия кўмаги билан Aрмияга бориб хизмат қилдим. Бир ойликдан келишимга мана янги уйларни калитини менга топширди. Ҳалигача хурсандчилигим ичимга сиғмаяпти.

    Топширилаётган уйларнинг барчаси давлат томонидан тўлиқ, янгитдан, таъмирдан чиқарилган бўлиб, ҳар бир уйларга замонавий эшик-ромлар ҳамда кондиционерлар ўрнатилган. Ошхона ва ётоқхона мебеллари билан жиҳозланган.

    Шермуҳаммад Деҳқонов,

    Ҳуқуқшунос блогер.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates