Фарғонада “Nexia 2” 9 ёшли болани уриб кетди

    Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида “Nexia 2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси велосипедда кетаётган 9 ёшли болани уриб кетди.

    Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 21 сентябрь куни соат 12:00 лар чамасида Марғилон шаҳар “Усмон Носир” ва “Аҳмад Яссавий” кўчалари кесишмасида ҳаракатланиб келаётган “Нексия 2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси автомобил йўлига чиқиб юборган велосипедчи 2015 йилда туғилган М.А.ни уриб юборган.

    Оқибатда М.А тан жароҳати олган ва М.Ани унинг отаси ва ҳайдовчи шифохонага олиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Ҳозирда Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates