Фарғонада олмахонларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди

    Яшил сайёра 30 ноябр 2022 2166

    Олмахонларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд ҳам бўлган эди.

    Фарғона туманида аниқланган ҳолатда чегарадош маҳаллалардан бирида шубҳа остига олинган шахсга тегишли 2 та ёғоч яшик божхоначилар ва ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечирилди.

    Натижада, махсус ясалган ва бўлмаларга ажратилган яшикларда қўшни давлатдан ноқонуний равишда олиб кирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 32 бош олмахонлар борлиги аниқланди.

    Шунингдек, уларнинг иккитаси қониқарсиз шароитдан нобуд ҳам бўлган эди.

    Қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 30 млн сўмга баҳоланган ушбу жониворлар ҳозирда Фарғона хайвонот боғига топширилди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates