баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Фарғонада ўзаро жанжал ўлим билан якунланди

    Хавфсизлик 2 март 2021 258

    2021 йилнинг 27 февраль куни 32 ёшли Аҳрор У., Марғилон шаҳри “Ариқбўйи” маҳалласида яшовчи 52 ёшли Ғайрат Ю., билан жанжаллашиб, уни уриб тан жароҳати етказган.

    Натижада Ғайрат Ю., олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

    Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Ғайрат Ю., таниши А.О., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда Ғайрат Ю.,нинг уйига келиб у ерда жанжаллашиб қолишганликларидан А.О.,нинг ўғли Аҳрор У. хабар топиб отаси билан яраштириб қўйиш мақсадида маст ҳолатдаги Ғайрат Ю.,ни уйига келиб уни олиб кетмоқчи бўлган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Аҳрор У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

    Ҳозирда тергов давом этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates