Фарғонада қишда ҳам қулупнай етиштирилмоқда

    Фарғона шаҳрида қулупнай етиштиришга ихтисослашган замонавий иссиқхон ишга тушди. Бу қиш мавсумида ҳам аҳоли дастурхонига витаминларга бой маҳсулот турларини етказиб бериш имкониятини беради.

    “MARAFON GROUP” ҳолдинги таркибидаги “ILYASOV” МЧЖнинг қишлоқ хўжалиги кластерига тегишли “Dolina story element” МЧЖ томонидан 1,12 гектар майдонда ташкил этилган гидропоника усулидаги иссиқхонанинг лойиҳа қиймати 700 минг АҚШ долларига тенг.

    Бу ерда Туркиядан олиб келинган 145 минг кўчатдан йилига 70 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Маҳсулот маҳаллий ва туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

    — Маҳсулотларимизнинг асосий қисми ички бозорга чиқарилади, — дейди кластер раҳбари Фаҳриддин Илёсов. — Бундан ташқари, ёндош ҳудудда умумий ҳажми 200 тонна маҳсулот сақлаш имкониятига эга бўлган музлаткич қуряпмиз. Бу маҳсулот турлари сақлаш ва истеъмол бозорига узлуксиз кулупнай етказиб бериш имкониятини беради.

    Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров замонавий иссиқхона иш фаолияти, масҳулот етиштириш жарёнлари билан яқиндан танишди.

    Расулжон Камолов,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates