Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилади

    Энергетика 2 июн 2021 1342

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Газни ҳайдаш цехи Сиқув компрессор станциялари модернизация қилиш ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатини лойиҳа бўйича ишга тушириш ишлари амалга ошириляпти.

    Лойиҳавий ҳужжатлар «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

    Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида босқичма-босқич тайёрлаб етказиб бериляпти. Хусусан, Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «KMPO Motor Corp GmbH», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг «Endress+Hauser» ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган 11 та хорижий шартномалар тузилган.

    Айни пайтда Сиқув компрессор станциясининг бир нечта ички қисмлари, бошқарув клапанлари ва ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари, 3 дона фильтр-сепаратор жиҳозлари ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегати, 1/2,4,5,6-сонли ҳаво ёрдамида совутиш аппарати қурилиш монтаж ишлари якунланяпти.

    Украинанинг «Сумское НПО» МЧЖ вакиллари иштирокида Сиқув компрессори станциясининг 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-сонли Газ ҳайдаш агрегатларининг мавжуд компрессорларининг ички қисми(СПЧ) алмаштирилди. Россиянинг «KMPO Motor Corp GmbH» компанияси вакиллари билан ҳамкорликда 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатини ишга тушириш ишлари амалга оширилятпи.

    Бугунги кунда бош пудратчи «Муборакнефтгазмонтаж» АЖ томонидан агрегатдаги «НК-16СТД» русумли газотурбинали двигателларни, газ ҳайдаш агрегатларини киришига 3 дона фильтр-сепараторларни монтаж қилиб ишга тушириш чоралари кўриляпти. Шунингдек, лойиҳа доирасида агрегатларни чиқишига 4-,5-, 6-сонли ҳаво ёрдамида совутиш аппарати, 203 дона ЗРАларни ўрнатиш, бошқарув клапанлари ва ўлчов ва автоматика ускуналари, паст кучланишли электр ускуналари қуриш-монтаж ишлари олиб бориляпти.

    Ушбу лойиҳа доирасида Сиқув компрессор станцияларининг модернизация қилиниши ва 10-сонли Газ ҳайдаш агрегатининг ишга туширилиши, табиий газ босимини кўтариб пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш 5-навбатларининг барқарор ишлашини таъминлаш кўзда тутилган. Бугунга қадар 6 та ана шундай газ ҳайдаш агрегатларида модернизация қилиш ишлари якунига етказилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Газ ҳайдаш цехи 8,9 сонли сиқув компрессор станциялари 2013 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 15 миллиард куб/метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates