Фарғонада вафот этган фуқароларга пенсия тўлангани аниқланди

    Воқеа-ҳодисалар 19 апрел 2021 572

    Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Бюджетдан ташқари ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, Қува ва Фарғона туман бўлимларида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун ижроси ўрганилди.

    Ўрганишда пенсия тайинлаш комиссиялари томонидан ҳужжатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги туфайли бюджет маблағлари ортиқча сарфланганлиги, вафот этган фуқаролар номига 19,6 млн. сўм пенсия тўланганлиги ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

    Мазкур қонун бузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимнома вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларнинг кенгайтирилган йиғилишда муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

    Муҳокама натижалари бўйича мансабдор ва масъул ходимларга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates