Фарғонада Ёшлар бизнес маркази иш бошлади

    Кеча, 24 ноярбь куни “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Фарғона вилояти филиали биносида ташкил этилган Ёшлар бизнес маркази иш бошлади.

    Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2,64 миллиард сўм ажратилиб, қайта реконструкция қилиш орқали ташкил этилган Ёшлар бизнес марказида Book kafe, коворкинг маркази, IT-марказ, архитектура ва интерьер-дизайн маркази, юридик клиника, китоб дўкони, ёшлар медиа студияси, сайёҳлик агентлиги, конференциялар зали, хорижий тиллар ўқув маркази каби инновацион бўлимлар фаолияти йўлга қўйилган.

    Фарғона вилояти расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ёшлар бизнес маркази бир вақтнинг ўзида 200 дан зиёд ёшларни ўз бағрига жойлай олади.