Фарғонадаги ноқонуний ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда

    Ўзбекистон тумани "Қирқкетмон" МФЙ ҳудудида электр тармоқлари ходимлари томонидан дарахтлар рухсатсиз, ноқонуний кесилаётган вақтида экоқўмита ходимлари томонидан тўхтатилиб, қолган дарахтлар сақлаб қолинган.

    Қўмита матбуот хизматининг билдиришича, 48 туп сосна, 9 туп шумтол ва 30 тупдан ортиқ мевали дарахтлар кесилиши натижасида 856 500 000 сўм миқдорида табиатга зазар етказилган бўлиб, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Фарғона вилоят прокуратурасига юборилибди.

    "Ўзбекистон туманида дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Натижаси ҳақида хабар қилинади" — дея мазкур идора матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates