Лого Лого-пв-уз

    Фарғоналик абитуриент қиз бир зумда ID картага эга бўлди

    Ижтимоий ҳаёт 13 июн 2022 399

    Фарғоналик Муҳайё Абдураҳмонова саноқли дақиқаларда ID картага эга бўлди. У Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида ID карта бериш бўйича йўлга қўйилган хизматнинг биринчи мижози.

    Унинг орзуси олий маълумотга эга бўлиш. Белгиланган қонунчилифкка асосан, жорий йилдаги олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириш учун унга ID карта зарур.

    — Меҳнат бандлиги тизимида фаолият олиб бораман, — дейди Муҳайё Абдураҳмонова. — Оилавий шароитим туфайли вақтида ўқий олмаганман. Менимча энди вақти бўлди. Шунинг учун менга ID карта зарур. Абитуриентларнинг карталар учун эҳтиёжи кескин ортиб кетмасидан вахтлироқ «отни қамчиладим». Марказда фуқаролар учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Марказ ходимлари хуш муомала. Улар фуқаролар билан мулоқотга кўп киришганлари туфайли деярли психологга айланиб қолишган. Кимга қандай муомала қилишни яхши билади. Мамнунман. Саноқли дақиқаларда ID картамга эга бўлдим. Энди эса кўнглим тўқ. Бемалол имтиҳонларга тайёрланавераман. 

    Ушбу хизматни сифатли кўрсатиш учун Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида барча шарт-шароит яратилди. Зарур техник асбоб-ускуналар олиб келиниб, ўрнатилган. Муҳими, ушбу хизматдан марказ орқали фойдаланиш истагида бўлган фуқаролар онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам электрон ариза беришлари мумкин. Бунда фуқаролардан расмийлаштириш ишлари учун фақатгина фуқаролик паспорти талаб этилади ва бир иш куни муддатида ID карта қўлингизда бўлади.

    Эслатамиз, жорий йил 1 январдан Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID картаси ҳамда Ўзбекистон фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилиши белгиланган. Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказида илк бор ID карталарни расмийлаштириш хизмати ишга туширилди.

    Вилоятдаги мавжуд марказларда айни дамда фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулай имкониятлар ва шароитлар яратиб берилган. Масалан, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ҳудуди, кутубхона, электрон аукционда иштирок этиш бурчаклари мижозлар учун тайёрлаб қўйилган.  

     

    Бундан ташқари, ташриф буюрувчиларнинг вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида вилоят бўйлаб 10 дан ортиқ туман ва шаҳар давлат хизматлари марказларида бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилган.

    Элёр Эксанов,

    Фарғона вилоят адлия бошқармаси

    Жамоатчилик билан ишлаш бўйича

    етакчи маслаҳатчиси.

    No date selected
    август, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates