«Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди

    Фан 16 ноябр 2020 3360

    Тошкент фармацевтика институтида «Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

    Конференцияда АҚШ, Канада, Германия, Жанубий Корея, Россия, Украина, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби ўнлаб давлатларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган малакали мутахассислари иштирок этишди.

    Анжуманнинг мақсади — таълим, фан ва ишлаб чиқаришдаги ҳамкорликнинг янги шаклларини тузиш, фармация соҳасидаги ютуқларни амалиётга жорий қилиш учун олимлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг биргаликдаги фаолиятини кенг йўлга қўйишдан иборат бўлиб, пандемия шароити туфайли масофавий тарзда ташкил этилди.

    Конференцияни Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори Камол Ризаев очиб берди. Шунингдек, анжуманнинг кириш қисмида Соғлиқни сақлаш вазири А.Хаджибаев, Ўзбекистон Республикаси ССВ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариев, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ўсимликлар моддалари кимёси институти директори, профессор Ш.Сагдуллаев онлайн учрашувнинг мақсади ва вазифалари борасида фикр билдирган ҳолда, қатнашчиларни қутлади.

    Анжуманнинг очилиш қисмидан сўнг, иштирокчилар ўзларига бириктирилган секцияларда маърузаларини тақдим этдилар. Конференция иши 7 та шўъбага ажратилган ҳолда, ҳар бир бўлимга бириктирилган масъуллар бошчилигида ўтказилди.

    Кун давомида бўлиб ўтган сессиялар қизғин муҳокамаларга бой ўтди. Мутахассислар ўзаро тажриба алмашди ва келгусида амалга ошириладиган мақсадли режалар, илмий ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates