Фарход Арзиев Президент сайловини кузатиш миссияси раҳбари билан учрашув ўтказди

    Сайлов 15 сентябр 2021 460

    2021 йил 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюросининг (ЙХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш миссияси раҳбари Оуэн Мёрфи билан учрашув ўтказди.

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишичам унда Ўзбекистон ва ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган. Шунингдек, ДИИҲБнинг тавсияларини татбиқ қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини такомиллаштириш доирасидаги муваффақиятли ҳамкорлик таъкидландган.

    Томонлар, энг аввало, инсон ҳуқуқлари, сўз, дин ва эътиқод эркинлиги, гендер тенглиги, ёшларни қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, амалга оширилаётган демократик янгиланишларнинг ҳуқуқий базасини илғор халқаро амалиёт асосида мустаҳкамлаш борасида узоқ муддатли ва самарали шерикликни давом эттиришдан манфаатдор эканлигини билдирган.

    Бундан ташқари, хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан, сайловда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш, муддатидан олдин сайёр овоз бериш амалиётини жорий этиш ва бошқа амалий чора-тадбирлар бўйича ТИВ ва республиканинг хориждаги муассасаларининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб ўтилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates