Феруз Абдуллаев Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди

    Спорт 20 ноябр 2020 766

    Шу йил 13 ноябрь куни янги тузилган Евросиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилиш видеоконференция шаклида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев ҳам иштирок этди.

    Ушбу ассоциация Евросиё минтақасида от спортини ривожлантириш, ассоциацияга аъзо мамлакатлар манфаатларини ҳимоя қилиш, Евросиё мамлакатлари гуруҳининг ташаббуслари ва спорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади.

    Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда Россия от спорти федерацияси президенти Марина Владимировна Сечина бир овоздан янги ассоциация президенти этиб сайланди. Ҳамюртимиз Феруз Абдуллаев эса бир овоздан Евросиё от спорти ассоциациясининг вице-президенти этиб сайланди.

    Шунингдек, умумий йиғилиш мажлисида FEI Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос янги ассоциация тузилгани муносабати билан ўз табригини йўллади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates